Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғарбни ўзига мафтун этаётган Афғонистон ўзбеклари мусиқаси

Парижда "Шимолий Афғонистон ўзбеклари мусиқаси" деб номланган ҳужжатли филм тақдим этилди. 35 дақиқалик ушбу филм Кембридж Университети профессори Розия Султонованинг видеоёзувлари асосида ишланган. Афғонистон 1970 йиллардан бери қатор босқинлар, бир-бирига мухолиф - Шўролар, Мужоҳидлар, Толиблар ва Ғарблик иттифоқчилар ўртасидаги қарама-қаршиликлар саҳна бўлиб келади. Ўттиз йилдан ортиқроқ вақтдан бери давом этаётган урушлар мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ва маданий инқирозлар қаърига отган. Буларнинг барчаси афғон халқи ҳаётини остин-устун қилиб юборган. "Шимолий Афғонистон ўзбеклари мусиқаси" ҳужжатли филмида Афғонистон шимолида яшовчи ўзбекларнинг ана шундай бўҳронлардан омон чиққан мусиқачилиги яқин ўтмиши ҳақида ҳикоя қилинади. Гулсевар Замон Париждаги филм тақдимотида иштирок этган