Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Парижда яшаётган ўзбек муҳожири: 'Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига ишонгандим'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Париж...

Бугун Ўзбекистонни яхшироқ ҳаёт илинжида тарк этаётганлар оз эмас. Кўплар Россия, Қозоғистон, қолганлар эса, Оврўпо, яна кимлардир уммон орти - Америка томон йўл солишган.

Йиллаб муҳожиротда яшаш ва ишлаш қисмати жамиятнинг ҳеч қайси қатламини - ёшу қари, эркагу аёлини четлаб ўтмаган.

Ҳозир Францияда яшаётган Раъно ҳам тақдирида муҳожирлик битилган миллионларнинг бири.

У Францияга аввалига ўқишга келгани, кейин эса, Ўзбекистонга қайтиш фикридан қайтганини айтади.

"Ўша пайтда иқтисодий қийинчилик боис Ўзбекистонни тарк қилмаганман. Мен Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига ишонганман, жуда ҳам ишонганман. Фақат бошқа дунёни билиш, Оврўпони таниш учун... ўқиш учун келгандим бу ерга", дейди у.

"Мана энди кўряпмиз, Ўзбекистонда ҳеч қанақа силжиш йўқ... На иқтисодий ва на сиёсий ўзгариш йўқ".