Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Душанбега юзлаб кузатув камераси нега ўрнатилди?

Марказий Осиёнинг камбағал мамлакатларидан бири Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри кўчаларига кузатув камералари ўрнатилаяпти.

Шаҳардаги йўлларда ҳаракатланишни тартибга солиш марказидан айтишларича, 22 миллион долларга баҳоланаётган ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад, кўчаларни пиёда ва ҳайдовчилар учун хавфсиз қилиш.

Бироқ айрим фаоллар фикрича, ушбу камералар Тожикистонни 1994 йилдан буён бошқариб келаётган Президент Имомали Раҳмон ҳукуматига қарши чиқмоқчи бўлган инсонларни кузатиш мақсадида ўрнатилган.

Би-би-си мухбири Рожа Ассадий видеолавҳаси.