Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Аш-Шабаб: Мужоҳидми ё ёлланма қотил?

Аш-Шабаб жангараси сифатида маҳкамага тортилган Кениялик ёш йигит эътиқоди туфайли эмас, балки пул учун бу гуруҳ сафига қўшилганини айтган.

У ва яна уч нафар ҳамюрти Найробидаги савдо марказида бир неча киши ўлимига сабаб бўлган ҳужумга алоқадорликда айбланмоқда.

Аммо ўзининг ҳеч қанақа мужоҳид ё Ислом аскари эмаслигини, балки кўплаб ишсиз ҳамюртлари қатори, пул топиш илинжида аш-Шабаб сафига кирганини қайд этмоқда.