Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президент Карзай: 'Мендан халқимга нима қолишини ўйлайман'

Жорий йил охиригача Афғонистондаги халқаро жанговор қўшинлар чиқиб кетишади.

Аммо бу мамлакатда қоладиган муайян миқдордаги хорижий кучлар мавқеи, улар билан Афғонистон ўртасида давом этажак ҳарбий ҳамкорлик ҳамда амалиётлар табиатини белгилаб берувчи махсус шартномани Ҳамид Карзай ҳамон имзолагани йўқ.

Икки муҳлат президентлик қилган Ҳомид Карзай ўз мамлакати қонунларини ҳурмат қилган ҳолда узоқ муддат давлат раҳбари курсисида ўтиришни истамайди ва келаси апрелдаги президентлик сайловида ўз номзодини илгари сурмаяпти.

Худди шу боис айрим кузатувчилар Президент Карзай ушбу шартномани имзолаб, ёмон ном ва мерос қолдиришни истамаяпти, деб айтмоқдалар.

Би-би-си билан суҳбатда Президент Ҳомид Карзай, ўз халқига нима мерос қолдиришини доимо ўйлаши ҳақида таъкидлади.