Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғарб киночилари панжасига панжа ураётган ўзбек қизи

Халқаро Берлин кинофестивали соврини учун 18та филм беллашади.

Улардан бири ўзбекистонлик кинорежиссёр Саодат Исмоилованинг "Чилла" деб номланган филмидир.

"Чилла"да Марказий Осиёнинг овлоқ қишлоқларидан бирида яшовчи аёлларининг тўрт авлоди ҳаёти йўли ва турмуш тарзи акс этган.

"Мен ушбу аёлларнинг сирли ва ўта шахсий дунёсини тасвирлашга уринганман", дейди филм директори Саодат Исмоилова.

"Чилла" Тожикистоннинг чекка қишлоқларидан бирида, Холландиянинг "Volya Films", Франциянинг "Petit Film", Олмониянинг "Rohfilm" кино ишлаб чиқарувчи ширкатлари ҳомийлигида ишланган.

Биз Саодат Исмоилова билан аввало "Чилла" кинофилми, ҳаёти, ижоди ҳамда ўзбек киноси ҳақида суҳбатлашдик

(Видеолавҳада "Оловли йўллар" кинофилмидан фойдаланилди)