Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Замонавий Робинзон онаси умидини узмаган

Бир йилу бир ой давомида бедарак кетган салвадорлик денгизчининг онаси ўғли тириклигига умидини узмаган.

Бир неча кун олдин Тинч уммонидаги Мексика билан Австралия оралиғидаги Маршалл ороллари яшовчилари 37 ёшли Хосе Салвадор Алваренгани балиқчи кемасида топиб олганлари ҳақида хабар тарқалди.

Хосе Салвадор Алваренга Мексика соҳилларида балиқчилик билан кун кечирган.

Унинг айтишича, шериги билан 2012 йил декабрида балиқ тутишга чиқишган, бироқ кема бузилиб қолиб, тўлқинлар Тинч уммонига олиб кетган.

Кўп ўтмай шериги вафот этган.

У қарийб 10000 километр узоқликда топилган.

Хосе Салвадор Алваренганинг онаси ўғлини қутқарганларга ўз раҳматини айтади.

Расмийлар Алваренганинг ҳикояси тўғрилигини текшираяптилар.