Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина: "Янукович ўғлига тегишли машиналар топилди"

Украинадаги аксил-ҳукумат намойишчилар ағдарилган президент Виктор Януковичнинг ўғлига тегишли экани ишонилган люкс машиналарни қўлга олганлар.

Ўн иккита машина жума куни Киев яқинидаги Гостомел шаҳрида жойлашган хусусий гараждан топилган.

Машиналардан бири - Knight XV джипининг нархи ярим миллион долларга тенг экани ишонилади.

Шанба куни намойишчилар жаноб Януковичнинг Киев шарқидаги дабдабали уйига кириб олгандилар.