Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина: Қримни Россия кучлари назорат қилишмоқда

Қримнинг Севастопол ва Симферопол шаҳри аэропортлари номаълум қуролланган шахслар томонидан эгаллаб олинган.

Айни вақтда Россиядаги матбуот анжуманида қудратдан ағдарилган Виктор Янукович ўз ҳаётига хавф туфайли мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганлигини айтди.

Россия Қримдаги аэропортларни эгаллаб олишга алоқаси йўқлигини айтиб, лекин Қримда ўз ҳарбий машиналари "хавфсизликни таъминлаш учун" ҳаракатланаётганлигини билдирган.

Даниел Сандфорд лавҳаси.