Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қрим татарлари уйларини ташлаб чиқишмоқда

Қримдан қўшинларни дарҳол олиб чиқиб кетиш ҳақидаги чақириқларга қарамай, Россия Қримни ишғол қилишда давом этмоқда.

Айримлар бу янги совуқ урушнинг бошланиши, дейишмоқда.

Қрим руслар ва украинлар орасида талаш бўларкан, унинг ерли аҳолиси бўлган татарлар ўзларини гаровда қолгандек ҳис қилишмоқда.

Улар Россияни Қримни босиб олишдан ҳеч нарса қайтаролмайди, деб ишонишади ва шунинг учун ҳам уйларини ташлаб чиқишни бошлашган.