Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ҳуррият 2014': 'Ватандан йироқда туриб ҳам унда яшаш мумкин'

Юз минглаб ўзбекистонлик аёллар бугун мамлакатни турфа сабаблар билан тарк этганлари сир эмас. Аксарият Россияда ризқ териш билан овора, нисбатан озроқ сондаги хотин қизлар эса Оврўпо мамлакатларига келишган...Кимдир ишлаган, яна кимдир ўқиган, айримлар эса, ватанни тарк этишга мажбур бўлганлар... Улардан бири "Марказий Осиё Инсон ҳуқуқлари уюшмаси" раҳбари Надежада Атаева. Бугун Надежда учун Ўзбекистонга борадиган йўлларнинг бари берк. У ҳозир Франсанинг Le Mans шаҳрида яшайди. Ва "ватандан йироқда ватандошлари ҳурлиги учун" курашаётганини айтади.