Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мушкул танлов рўпарасида қолган Қрим ҳарбийлари

Қримдаги энг сўнгги ҳарбий базаси ҳам Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинганидан кейин Украина ўз қуролли кучларига ярим оролни тарк этиш буйруғини берган.

Евпаториядаги Украина ҳарбий-ҳаво базаси уч ҳафта давомида қамалда сақлаб турилди.

Ниҳоят бу ҳарбий база устида Россия байроғи кўтарилди.

Базадаги ҳарбий ходимлар ва уларнинг оилалари аъзоларига танлов берилган - Россия армиясига қўшилиш, умуман ҳарбий хизматдан воз кечиб Қримда яшаб қолиш ёки Украина армиясида хизмат қилишни хоҳласа, Украинага кетиш.

Қандай қарорга келганлари ҳақида улар Би-би-сига сўзлаб берганлар.

Би-би-си Рус хизмати мухбири Олег Болдирев видеоси.