Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

2013 йил Афғон болаларига ҳалокатли йил бўлган

2001 йилда Америка етакчилигидаги хорижий қўшинлар Афғонистонга кирганидан кейинги даврда 2013 йил болалар ва аёллар энг кўп ҳалок бўлган ва жароҳатланган йил бўлган.

Бир-бирини душман деб биладиган тарафлар ўртасидаги жанглар, ҳаво ҳужумларидан ташқари эҳтиётсизлик, хусусан, болаларнинг портловчи моддаларни ўйинчоқ деб билишлари ҳам фожеали оқибатларга олиб келган.

Би-би-си мухбири Карен Аллен ярим йил олдин граната портлаши оқибатида мажруҳ бўлган 7 яшар Шаббини илк бор Кобулдаги шифохонада учратган.

Карен яна Шабби ва унинг отаси билан кўришиб қуйидаги видеолавҳани тайёрлаган.