Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Каламуш метрода йўлдош бўлиб қолса

Нью-Йорк шаҳри метросида эрталаб ишга отланганлар каламуш билан йўлдош бўлишлари хаёлларига келмаган эди.

Вагонда каламуш пайдо бўлгани кўп йўловчиларнинг ўтакасини ёрди.

Машинистнинг тинчланиш ҳақидаги чақириғи ҳеч кимни тинчлантиролмади.

Кейинги станциягача вагон остин-устун бўлиб борди.

Ўзининг мобил телефонига йўловчиларнинг саросимасини видеотасвирга туширган йўловчи ҳам бутун дунёда машҳур бўлиб кетди.