Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Баҳс: Россия босқинчими ёки халоскор?

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Ўзбекистон яна бир марта Россиянинг Украинадаги ҳаракатларидан хавотир билдирган.

Ўзбекистон Сенатининг пайшанба куни ўтган мажлисида сенаторлар "Украина ва атрофидаги вазият"дан ташвишда эканликлари айтилган.

"Украинада юз бераётган вазиятнинг жиддий мураккаблашувига ва қарама-қаршиликка олиб келган кескинликнинг янада кучайишига ва олдиндан айтиш мушкул бўлган оқибатларга олиб келиши, мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига реал хавф туғдириши мумкин бўлган воқеалар Ўзбекистонда катта ташвиш ва хавотирлик туғдирмаслиги мумкин эмаслигини таъкидладилар", - дейилади Ўзбекистон 1- давлат телеканалининг бу ҳақдаги хабарида.

Сенат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Украина борасида 4 ва 21 март кунлари тарқатган баёнотларини қўллаб-қувватлаган ва халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ низомини ҳурмат қилишга чақирган.

Украинадаги инқироз ва Россиянинг ҳаракатлари ижтимоий тармоқ саҳифаларидаги ўзбекистонликлар орасида ҳам қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

Ва оддий ўзбекларнинг аксарияти билдираётган фикрлар расмий Тошкентнинг мавқеъи билан ҳамоҳанг, деб айтиш қийин.

Уларнинг кўпчилиги Путиннинг Қримни қўшиб олиши ва Украинага нисбатан олиб бораётган сиёсатини қўлаб-қувватлашади.

Кузатувчиларга кўра, бундай ҳолат миллионлаб ўзбекистонликларнинг Россияда нон топаётгани ва Ўзбекистон ўзининг нафақат хориж, балки мамлакат ичкарисидаги фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Би-би-си Швецияда муҳожиротда яшаётган таниқли мустақил журналистлар Қудрат Бобожон ва Тўлқин Қораевларни баҳсга чорлаган.