Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Уйи бузилган Холид оиласи билан ғорда яшамоқда

Қарийб 20 йиллик Исроил-Фаластин музокаралари яна депсиниб қолмоқда.

Мустақил Фаластин давлатини тузиш йўлидаги сўнгги саъй-ҳаракатлар ҳам Исроил билан ўртадаги мавжуд низолар ҳамда уй-жойидан ажралган ва ички қочқинга айланган фаластинликар тақдири хусусидаги ечилмаган саволлар боис бирон натижа бермаяпти.

Исроил бу ўринда фаластинликларни айблайди. Фаластинликлар эса Исроилни ва унинг қудратли иттифоқчиси бўлмиш АҚШ раҳбариятини айблайди.

Исроил уйини бузиб ташлаган фаластинликлардан бири - Холид ва унинг оиласи бугун ғорда яшашмоқда.

Ғорда яшаш хунук эшитилади, лекин ҳовли-жойтдан ажралган Холид бу билан ўз норозилиги ва сиёсий мавқеини ҳам намоён этаётир.