Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Руслана: 'Путин Украинани парчаламоқчи'

"Оврўнигоҳ-2004" қўшиқ танловида Украинага ғолибликни олиб келган хонанда Руслана "Путининг нияти - менинг ватанимни парчалаш" деб айтган.

Би-би-си билан суҳбатда Руслана қўшни рус халқига қарши гина-қудрати йўқлигини, бироқ Путиннинг тажовузларидан ҳозир Украина ўзини ҳимоялашга ожизлигини билдирган.

Руслана Киевдаги оврўпопараст намойишларда юз кун давомида иштирок этган ва беш юз марта ўз ватани миллий мадҳиясини куйлаганди.