Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лой остидан жасадларни қидириш тўхтатилди

Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Аргў туманидаги Оби-Борик қишлоғида бир кун олдинги ер кўчкиси қурбонлари жасадларини қидириш тўхтатилган.

Бу ҳақда расмийлар ва маҳаллий аҳоли хабар қилган.

Уларнинг айтишларича, улкан ҳудуддаги лой ва тош остидан тирик инсонни топиб қазиб чиқариб олишга умид йўқ, деган фикрга келганлар.

250 дан ортиқ инсон жасади топилган, расмийлар қурбонлар сони 500 дан ортмайди, деб айтганлар.

Би-би-си Аргў тумани хавфсизлик қўмондони Ҳумоюн Хокисор билан суҳбатлашган.