Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонлик қочқинлар муҳожирларми ва ё мужоҳидлар?

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан турфа сабаблар билан Туркияга муҳожир бўлиб келаётганлар бўйича бирор бир расмий маълумот йўқ.

Аммо, Би-би-си Ўзбек Хизмати ўтказган текширувларга кўра, бугун биргина Истанбулда мингларча ўзбекистонликлар умргузаронлик қилишмоқда.

Бу муҳожирлар нафақат иқтисодий сабаблар, балки эътиқоди ва сиёсий қарашлари учун тазйиқ остига олинганлари ва ватанни тарк этишга мажбур бўлганларини айтишади.

Туркия ўзбек мужоҳидлари учун ҳам Сурия ва бошқа Яқин Шарқ давлатларига ўтишда кўприк бўлиб хизмат қилаётгани борасида хабарлар чиққанди.

Би-би-си текширувларида айрим марказий осиёликлар, хусусан, ўзбекистонликларнинг Сурияга ўтишгани ҳақидаги хабарлар қисман тасдиғини топди.

(Видеолавҳада хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим қаҳрамонларнинг юзларини кўрсатмадик)

Гулсевар Замон лавҳаси

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002