Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сургун 70 йиллиги овозлари тикучар билан бўғилди

18 май куни Қрим Татарлари ватанларидан бадарға қилинганига роппа-роса 70 йил тўлган.

Ҳар йили Қрим Татарлари 18 май куни оммавий хотирлаш маросимларини ўтказганлар, бу йил эса Россия аннексия қилган Қрим раҳбарияти Украина шарқида вазият нотинчлигини рўкач қилиб, оммавий митингларни тақиқлаган.

Фақат қабристонда хотирлаш маросимларини ўтказишга рухсат берган.

Тақиққа қарамасдан Боғчасарой шаҳри марказида минглаб Қрим Татарлари тўпланганлар, уларнинг бошида пайдо бўлган Россия ҳарбий тикучарлари маъруза қилаётган кишиларнинг овозларини бўғишга ҳаракат қилган.

Шарҳсиз видео.