Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украинада шоколад "путинчалар"

Шу йил бошларида Украинада инқилобий ўзгаришлар рўй бераётган вақти мамлакат ғарбида жойлашган Львов шаҳри ушбу талотўпларнинг марказларидан бири эди.

Фаоллар шаҳардаги кўчаларда баррикадалар қуриб, собиқ президент Виктор Януковични қудратдан ағдаришга ёрдам бериш учун Киевга йўл олгандилар.

Ҳозирда у ерда вазият барқарорлашган ва Би-би-си мухбири Дэвид Штернга кўра, шаҳарликлар ҳануз сиёсий жараёнларга катта қизиқиш ва ҳатто ҳазил-мутойиба билан қарайдилар.