Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бирмадаги роҳинга мусулмонлар тақдири

Охирги вақтларда Мянмар дея тарихий номи билан юритила бошлаган Бирмада кўп йиллик ҳарбийлар бошқарувидан сўнг демократик жараёнлар рўй бераётгани айтилади.

Лекин мамлакат аҳолиснинг аксарини ташкил қилган буддавийлар билан мусулмон озчилиги ўртасидаги муносабатлар ҳукумат ўнгида турган энг мушкул муаммолардан биридир.

Би-би-си мухбири Жона Фишер Рахине вилоятига сафар қилиб, маҳаллий роҳинга мусулмонларига қарши муносабат оқибатларига гувоҳ бўлган.