Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бирмингемдаги мактаблар 'исломчилар қўлига ўтган'миди?

Англиянинг Бирмингем шаҳридаги беш мактабда ўқувчиларга исломий таълим "тиқиштирилгани" юзасидан йирик сиёсий можаро юз берган.

Давлат таълим инспекторлари таълимнинг асосий тамойиллари бузилгани ва диний бўлмаган мактабда динга урғу берилганини айтишган.

Текширишлар "Троя оти" номини олган имзосиз мактубдан бошланган.

Бироқ текширувчиларнинг хулосалари баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.