Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ромарио - Жаҳон Кубогини қоралаётган Робин Гудми?

Бразилия шу кунларда футбол бўйича Жаҳон Кубогига мезбонлик қилади. Бироқ, унга тайёргарликлар норозилик намойишларию, можаролар ичида қолиб кетди. Ўта қимматбаҳо стадионлар, ундаги манфаатлар ва коррупцияга қарши қарашларга сардорликни эса кутилмаган шахс ўз зиммасига олган: Ромарио. 1994 йилги Жаҳон Кубогида Бразилияни ғалаба сари элтган Ромарио эндиликда жиддий, меҳнаткаш сиёсатчига айланган. Тим Франкс бир неча ой аввал Бразилияга сафар қилиб, "ёмон бола" Ромарионинг янги қиёфаси билан танишди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002