Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Баҳо: 'Буёғи жаҳон чемпионати баҳона'ми?

Футбол бўйича бу йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаяпти эмасми, Бразилия номи баҳона пул ишлаб олиш истагида бўлган ҳам озмунча эмас.

Бразилча угра, кабоб, пирог, совун, ароқ...

Бугун дунёнинг кўплаб давлатлари супермаркет расталарини безаб турган бу маҳсулотлар ростдан ҳам бразилчамикан?

Асли касби ўқитувчи бўлган бразилиялик суҳбатдошимиз Кевин Крауз британ дўконларидаги маҳсулотлар таъмини татиб кўради.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеолавҳамизда унинг баҳоси билан сиз ҳам танишинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02