Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Суданлик аёл энди ҳужжати ноқонуний деб ушланган

Ўлим жазосига ҳукм қилинган, бироқ Судан маҳкамаси озод қилган Мариям Иброҳим 24 июн куни пойтахт Хартум аэропортида ҳибсга олинган.

Мария Иброҳим Ислом динидан воз кечиш ва насроний эркакка турмушга чиқишда айбдор деб топилиб Судан маҳкамаси томонидан ўлим жазосига ҳукм этилган.

Халқаро босимлар ортидан уни озод қилишга қарор қилинган эди.

Адвокати хабар қилишича, Мариям Иброҳим эри ва икки фарзанди билан Судандан чиқиб кетаётган пайти унинг номига берилган, АҚШ визаси қўйилган Жанубий Судан паспорти ноқонуний деб топилган ва уҳибс қилинган.