Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғазодаги турар-жой биноси вайрон қилинди

Исроил ҳаво ҳужумларини давом эттираркан, Ғазо шарқи ва шимолидаги минглаб фаластинликларни уйларини тарк этиш юзасидан огоҳлантирган.

Исроил ҳарбий амалиётларини 8 июл куни бошланган ва мақсад Фаластин тарафидан отиладиган ракеталарни тўхтатиш эканини айтганди.

Аммо, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ўлдирилганларнинг аксари оддий аҳоли вакилларидир.

Эътиборингизга тақдим этилаётган видеоёзувда, кўринишидан, шанба куни Ғазодаги турар-жой биносининг вайрон этилгани акс этган. Исроил ҳарбийлари аввал бино нишонга олиниши билан огоҳлантиришган. Кейин бино томи портлатилган, 4 дақиқа ўтиб уй бутунлай вайрон қилинган.

Ичкаридаги одамлар зиён-заҳматсиз қочиб чиқишга муваффақ бўлганлари хабар қилинади.

Ҳодиса ортидан Би-би-си мухбири Жереми Бовен уй эгаси Самид Нофал билан учрашган.

Нофал жаноблари бино унинг 4 ўғли Ҳамас жангариси бўлгани учун нишонга олингани ҳақидаги даъволарни рад этади