Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ҳайит куни Ғазода байрамона кайфият йўқ'

Ғазода бир неча ҳафталардан буён илк бор тун осойишта ўтган.

Ҳафтанинг дам олиш кунлари ўзаро мувофиқ тушмаган бўлса-да, Исроил ҳам, Ҳамас ҳам қисқа оташкесим ташаббуси билан чиқишганди.

3 ҳафта олдин қарама-қаршиликлар бошланиб кетганидан бери 1,030 фаластинлик нобуд бўлган, 100, 000 нафари бошпанасиз қолган.

Исроил томони 43 аскари ва икки фуқароси ҳаётдан кўз юмганини айтади.

Жангларнинг тўхташи Рамазон ойи ниҳоя топиб, Ийд ал Фитр бошланишига тўғри келган.

Аммо, Би-би-си мухбири Мартин Пейшнснинг хабар қилишича, Ғазодаги одамлар байрамона кайфиятда эмаслар.