Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Мен Шинжонданман'

"Мен Хитойнинг 20дан ортиқ шаҳрида бўлдим ва юзлаб одамлар билан учрашдим", дейди Қурбонжон Самат. "Қаҳрамонларимнинг ҳикоялари мени илҳомлантиради", дея қўшимча қилади у.

Уйғур сураткаш Қурбонжон ўз суратлари билан кўплаб хитойликларнинг она юрти Шинжон ҳақида шаклланган тасаввурларни ўзгартиришга уринмоқда.

Шинжон фақат боғдорчилик ва ё чўнтаккесарларни англатмаслигини намойиш этиш учун, Қурбонжон ўтган йил декабрида "Мен Шинжонданман", деб номланган фотолойиҳасини бошлаган.

Унда Шинжондаги турли этник гуруҳлардан бўлган, турли соҳаларда меҳнат қилувчи одамларнинг 100дан ортиқ суратлари жамланган.

Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Шинжон минтақасида турли этник озчиликлар истиқомат қилишади. Уларнинг кўпини мусулмон уйғурлар ташкил қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02