Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Рус фазогирларининг очиқ космосдаги юриши

Халқаро фазо станициясидаги рус фазогирлари Олег Артёмов ва Александр Скворцовлар олти ярим соат давомида очиқ космосда юришган.

Россия ва Перунинг қўшма лойиҳаси доирасида фазогирлар "нано сунъий йўлдоши"ни ҳам фазода қолдиришган.

"Chasqui I" номли оғирлиги бир ярим килограмм бўлган сунъий йўлдош қўлга киритган маълумотларини Морзе алифбоси воситасида ерга узатади.

АҚШ фазо агентлиги NASA фазодаги юришни жонли эфирда намойиш этди.