Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда жадидлар сиёсий меросини ўрганиш мумкин эмасми?

“Халқ сўзи” газетасида Тошкентдаги Ҳамза тумани номини ўзгартириш таклифи илгари сурилган.

Муаллифи профессор Муҳаммад Қуронов экани ёзилган ушбу мақолада адиб ва драматург Ҳамза тимсолида оддий одамдан сохта доҳий ясалгани айтилади.

Совет давридаги жой номларини ўзгартириш ўзбекистон учун янгилик эмас, аммо сўнги таклиф Украинадаги воқеалар манзарасида янграмоқда.

Ўзбекистон Шанҳай Ҳамкорлик ташкилотининг Россия вакиллари ҳам иштирок этаётган хитойдаги "Тинчлик миссияси-2014" ҳарбий ўқув машқларига ҳам ўз ҳарбийларини юбормаган.

Буларнинг ҳаммаси Украина воқеаларининг акс-садоси бўлиши мумкинми?

Би-би-си ушбу саволни тошкентлик тарихчи олим ва мустақил сиёсатшунос Анвар Назировга берди.

Анвар Назировнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда маърифатпарвар жадидларнинг фақат адабий мероси ҳақида гапириш мумкин, XX аср бошида яшаб ижод қилган жадидлар сиёсий меросини "кўтариш мумкин эмас".

"Яқинда радиода Абдулҳамид Чўлпон ва Усмон Носирга бағишланган бир эшиттириш эфирдан олиб ташланган", дейди тарихчи.