Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Фақат ногиронлар ишловчи ресторан

Аргентина пойтахти Буэнос Айресда 16 йил аввал очилган кичик ошхона бугун дунё бўйлаб кўплаб одамлар ва ҳукуматларга ўрнак бўлмоқда.

Гамбургер, пицца ҳот-дог сотадиган бу емакхона бир қарашда бошқалардан фарқ қилмайди. Аммо у ерда фақат ногиронлар ишлашади.

Ошхона бошқарувчилари бу билан ногиронлар ҳам ҳеч кимдан кам эмаслигини, имконият яратилса, соппа-соғ одамлар каби ҳаёт кечира олишларини кўрсатишмоқда.

Уларнинг кейинги орзуси - ошхонани кенгайтириб, бошқа шаҳарларда ҳам ногиронларни иш билан таъминлаш.