Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Букингем саройининг зериккан қўриқчиси нима қилди?

Британия қироличасининг Лондондаги қароргоҳи Букингем саройини қўриқлаётган аскарлардан бирига нисбатан "ҳарбий интизомни бузганлиги учун" текширув иши бошланган.

Унинг "қилмиши" эса зерикканидан сайёҳларнинг кўнглини чоғ қилиш учун, ҳарбийларча қадам ташлаш ўрнига рақс тушганидир.

YouTube да сайёҳлардан бири чоп қилган видеотасвирда унинг анъавий қўриқчи уст-бошида айланиб-айланиб чарх ураётгани шаҳдам эмас ҳазиломуз йўлда майда-майда қадам ташлаётгани қайд қилинган.

Британия ҳарбийлари сўзчисига кўра, ҳарбий интизомдан чекинган ҳар қандай аскарга нисбатан тегишли чора кўрилиши керакдир.

Аскар рақсини тамоша қилган сайёҳлардан бирининг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, "унинг оломоннинг кўнглини олмоқчи эканлиги аён эди".