Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Аризонани яна чанг тўфони босди

АҚШнинг Аризона штатидаги Феникс шаҳри яна чанг бўрони остида қолди.

Бундан олдин об-ҳаво мутахассислари чанг бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилган эди.

Ҳодиса 6 сентябр, шанба куни юз берган.

Тўфон оқибатида бир қанча хонадонлар электр қувватисиз қолган.

Ана шундай қуюн 2011 йилда Фениксга ёпирилган, маҳаллий аҳоли бундай тўфонни умрларида кўрмаганликларини айтишганди.

Аризонада бундай ҳодисалар муссон мавсумида юз беради.

Мавсум июн ойи ўрталарида бошланиб сентябр охиригача давом этади.

Шарҳсиз видео.