Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Дунёга нима бўлаяпти?

Ёхуд оламдаги янги тартибсизликка чора топиб бўладими?

Сўнгги йилларда Ироқ ва Сурияда 100 минглаб инсон ҳалок бўлди, миллионлаб инсонлар ўзлари яшаб турган жойларни тарк этишга мажбур бўлдилар.

Нигерияда "Боко Ҳарам" зўравонликлари оқибатида 10 минг одам ҳаётдан кўз юмган, 600 мингдан зиёд инсон яшаш жойидан кўчирилган.

Сомалидаги "Аш-Шабаб" гуруҳи Кенияда 3000 инсон ўлимига, миллион атрофида инсон кўчишига масъул деб кўрилаяпти.

Украинада шу пайтгача 2000 киши ўлган, 260 минг одам уйини ташлаб қочган.

Би-би-си муҳаррири Жон Симпсон замоннинг янги алғов-далғовига чора борми, деган саволга жавоб излашга уринади.