Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ливанда музли сувда пишишнинг ўзгача йўли

Муз солинган сувга пишиб, мушаклар склерози касаллигига қарши курашиш учун ҳайрия йиғиш амали жаҳон бўйлаб ижтимоий тармоқларда жуда оммалашиб кетди.

Ўзини муздек сувга пишган ҳар бир қатнашувчи томонидан 10 доллардан ҳайрия қилиниши миллионлаб доллар йиғилишига олиб келди.

Лекин жаҳоннинг баъзи нуқталарида сув тақчиллиги ҳам муаммо. Айтилишича, муздек сувга пишиш ҳаракати ташаббуси келиб чиққан АҚШнинг Калифорния штатида ҳам бу муаммо бор.

Шундай экан қимматли захирани исроф қилиб, ҳайрия пули йиғиш не қадар ўринли?

Ливанда баъзилар эрталаб уйда умуман сув йўқ вазиятда уйғонадилар.

Шунинг учун фаоллар гуруҳи ҳам склероз касаллиги ва ҳам сув тақчиллиги муаммосига эътибор қаратиш учун муздек сувга пишиш ҳаракатини ўзгартиришга қарор бердилар.

Сюзан Каинпур лавҳаси.