Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бейонсени кутсам, афсус Обама келди'

Президент Обаманинг ўз мактабига ташрифидан ҳафсаласи пир бўлган қизалоқ кўнглидагини очиқ айта қолди.

"Бир муҳим одам келади, дейишганди. Мен ўша одам Бейонсе бўлишини роса истагандим" - деди у АҚШ президентига қарата.

Ушбу самимий сўзлардан у ерда йиғилганлар енгилгина кулишган бўлса, Барак Обама қизалоқни тушунишини айтди.

"Тушунаман, менинг қизларим ҳам суперюлдуз Бейонсе ташриф буюришини жуда исташади" - деди АҚШ президенти.

Президент Обама ва унинг рафиқаси уйсиз болаларга ўйинчоқ ҳамда ўқув қуроллари тарқатиш хайрия тадбирида иштирок этиш учун айни мактабга келишганди.

Бироқ, нима дердик, президентлар ҳам барча учун ҳар вақт "энг муҳим шахс" бўлавермаскан...