Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Британиялик уч имом "Исломий Давлат"га мурожаат қилди

Британиянинг Салфорд шаҳрида истиқомат қилган такси ҳайдовчиси Алан Ҳеннинг ўтган йили декабрида сурияликларга мўлжалланган инсонпарварлик юклари ортилган автомобилни бошқариб Туркиядан Сурияга ўтган ва шундан сўнг ғойиб бўлган эди.

Алан Ҳеннинг мусулмон хайрия ташкилоти ходими бўлган ва у билан бирга ишлаган барча мусулмон бўлган.

Британиялик уч имом Интернет ижтимоий тармоқлари орқали "Исломий Давлат"га мурожаат қилганлар, бегуноҳ инсонни ўлдириш шариатга зид эканини эслатганлар.