Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гонконгда норозилик чиқишлари

Гонконгда талабалар бошлаган норозилик намойишлари иштирокчилари сони ортиб бормоқда. Демократия тарафдорлари иштирокидаги норозилик чиқишлари ҳозир шаҳарнинг янги қисмларига ҳам ёйилгани хабар қилинади.

Улар 2017 йилга мўлжалланган сайловлар олдидан Хитой ҳукуматининг сайловчилар танловини чеклаш қароридан ғазабланганлар.

Айни пайтда Гонконгнинг пекинпараст расмийлари Хитой давлатчилик куни - Коммунистик партия қудратга келгани 65 йиллигини нишонлашмоқда.

Гонконг бошқарувчиси ЧЮ Леунг намойишчиларнинг истеъфо ҳақидаги талабларини рад қилган ва Пекин тарафидан ишлаб чиқилган сайлов ислоҳотларини дастаклашга чақирган.

Унинг нутқи баъзи намойишчилар тарафидан бўлиб турилган ва улар миллий мадҳия куйланган пайти орқаларини ўгириб олишган.

Хитой "Гонконгнинг тараққиёти ва барқарорлигини муҳофаза қилиши"ни айтмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02