Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кобане устида 'Исломий Давлат' байроғи

Туркия чегарасига яқин Суриянинг Кобане шаҳри устида "Исломий Давлат" гуруҳининг қора байроғи пайдо бўлган.

Би-би-си суҳбатлашган расмийларнинг айтишларича, Кобане шаҳри яқин орада "Исломий Давлат" қўлига ўтиши мумкин.

Кобане учун жанглар уч ҳафтадан буён давом этмоқда.

Ўтган ҳафта Туркия курдлар шаҳри бўлган Кобаненинг "Исломий Давлат" назоратига ўтиши олдини олишга ваъда берган ва Туркия парламенти Ироқ ва Сурия ҳудудларида ҳарбий амалиётлар ўтказишга рухсат берди.

Туркия ўзининг Сурияга чегарадош ҳудудларини тозалашга қарор қилган, бу "тозалаш" ичига Би-би-сининг тасвирга олиш гуруҳи ҳам тушиб қолган.

Чегара ҳудудидан Би-би-си мухбири Пол Адамс видеолавҳаси.