Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бразилияда 39 инсонни ўлдирган шахс ҳибсга олинди

Бразилия полицияси уч йил ичида 39 нафар инсонни ўлдирганини эътироф этган шахсни ҳибсга олган.

Полициянинг айтишича, 26 ёшли Тияго Ҳенрике Гомес да Роша уй-жойи бўлмаган шахсларни, ёш аёлларни ва ҳамжсинсбозларни ҳадафга олган.

У Бразилия марказидаги Гоиания шаҳрида махсус полиция гуруҳи томонидан қўлга олинган.