Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистонда қийноқларни тўхтатинг'

Ўзбекистон элчихонаси жойлашган Ғарбнинг еттита шаҳрида Ўзбекистонда "махфийлик ва қийноқлар тўхтатилсин" деган шиорлар остида намойишлар ўтказилган.

Халқаро Амнести ташкилоти уюштирган бу акция Берлиндаги ўзбек элчихонаси қаршисида ҳам ўтказилган.

Жаҳон бўйлаб 200 минг одам ўзбек қамоқхоналарида ётган ва қийноқларга тутилган виждон маҳбусларни озод қилишни талаб этиб петицияга имзо чекканлар.

Берлиндаги намойишчилар, хусусан, кўп йиллардан бери қамоқда қолаётган ва баъзиларининг жазо муддатлари мунтазам равишда узайтирилиб бораётган Азам Фармонов, Дилором Абдуқодирова, Эркин Мусаев, Мурод Жўраева ва Муҳаммад Бекжоновларнинг тақдирига эътибор қаратишни сўраганлар.

Берлиндаги тадбирда иштирок этган ва нутқ сўзлаган собиқ маҳбуси ва инсон ҳақлари фаоли Умида Ниёзовага кўра, мазкур тадбирлардан мақсад жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистондаги абгор вазиятга диққатини қаратишдир.