Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нега ўзбек ёшлари Исломий Давлатга қўшилишмоқда?

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита Ироқ ва Суриядаги жиҳодчилар келажакда дунёнинг бошқа жойларида ҳам нотинчликлар келтириб чиқаришидан огоҳлантирган.

Ўз сайтида чоп қилган мурожаатида Диний қўмита Исломий давлат номли халифаликни эълон қилган жангариларни қоралаган ва улар сафида Марказий Осиёликлар ҳам борлигини эътироф қилган.

Ўзбекистондаги Дин ишлари бўйича қўмита расмийлари, ҳамда бош муфтият идораси биз билан бу борада суҳбатлашишдан бош тортди.

Лекин, Ўзбекистон Исломий Давлат борасида нақадар безовта бўлиши керак? Нима учун ўзбек ёшлари Исломий Давлатга қўшилишмоқда? Бу ҳақида Би-би-си Швецияда яшаётган собиқ ўзбек имоми ва диний мутахассис Муҳаммадсолиҳ Абутов билан суҳбатлашди.