Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эрон: 'Ўзга жинс танасида...'

Эрон - ҳамжинсбозлик учун ўлим жазоси бериладиган саноқли мамлакатлардан бири.

Аммо, руҳонийлар "инсон нотўғри жинс танасига кириб қолган" деган ғояни қабул қиладилар.

Ҳамжинсбозлар жарроҳлик йўли билан жинсларини ўзгартиришга ундалади. Буни истамаган кўплар мамлакатдан чиқиб кетишади.

5 ой олдин Эронни ташлаб чиққан Мари ҳозир Туркияда яшаб турибди. Унинг асли исми Имон бўлган ва ўғил бола бўлиб вояга етган.

Аммо, ўз ҳиссиётларини тушуна олмай шифокорга мурожаат қилар экан, шифокор уни 98% фоиз қиз бола деб эълон қилади.

Мари аввалига гармонлар билан даволанади. Кейин жинсини ўзгартириши кераклигини айтишади. Жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган Мари ўзини "руҳан шикаста" ҳис қила бошлайди.

"Жарроҳлик амалиётидан олдин мени кўрганлар: "У қиз болага ўхшайди", дейишарди", дея ҳикоя қилади Мари.

"Амалиётдан кейин аёлга ўхшашни, ҳаракат қилишни истарканман, ҳамма: "У эркакка ўхшайди, эркакшода", дея бошлашди. Жарроҳлик амалиёти менинг муаммоларимни камайтирмади, аксинча, кўпайтирди", дея қўшимча қилади у.

У йиғлай бошлайди.

"Чарчадим", дейди Мари. "Ҳаётимдан чарчадим. Ҳамма нарсадан чарчадим". Мавзуни ўрганган Би-би-си Форс Хизмати муҳаррири Али Ҳамадоний Мари билан учрашган.