Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Берлинга сафар: Штази турмасида кимлар сақланган?

9 ноябрда Олмония ва бутун дунё Берлин девори қулашининг 25 йиллигини нишонлади. АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги Совуқ Урушнинг рамзи бўлган Берлин девори қарийб 30 йил давомида оилалар ва дўсту биродарларни бир-биридан ажратиб қўйди. Унинг қулаши ортидан Совуқ Уруш ҳам ниҳоясига етди деган умидлар пайдо бўлганди.

Ҳар қандай ҳур фикри бўлган ёки режимдан қочишга шайланган фуқаролар Шарқий Олмониянинг хавфсизлик хизмати - Штази томонидан қамоққа олиниб, нозик психологик босим остида ойлаб сўроқ қилинганлар.

Би-би-си мухбири Hohenschönhausen собиқ турмасига сафар қилиб, унда тутқунликда бўлган собиқ маҳбус ва Ўзбекистонда чегарани ноқонуний ўтишда айбланиб қамалиб чиққан фаол билан учрашди.

Берлиндан тайёрланган туркум видеолавҳаларимизнинг иккинчисини томоша қилинг.