Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гондурас гўзаллик маликаси ўлиги топилди

Гондурас гўзали 19 ёшли Мария Хосе Алварадо ва унинг 23 ёшли опаси ўлик ҳолда топилган.

Алварадо хоним ва унинг опаси София Тринидад пайшанба куни Санта-Барбара шаҳри яқинида зиёфатдан чиқиб кетганларидан бери бедарак эдилар.

Полицияга кўра, ҳар икки қиз ҳам отиб ўлдирилганидан сўнг жасадлари дарё бўйида кўмиб кетилган.

Мария Хосе Алварадо Лондонда Жаҳон гўзали танловида беллашиши кутилаётганди.

София Тринидаднинг йигити деб кўрилган Плутарко Руис ва Арис Малдонадо исмли шахс ҳибсга олинган.

Гондурас Миллий Полиция Хизмати директори Генерал Рамон Сабиллоннинг сўзларига кўра, Плутарко Руис қизларни отгани ва кейин жасадларни Малдонадонинг ёрдами билан кўмганини тан олган.