Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Рим Папаси Истанбулда

Рим Папаси Франциск Туркияга сафарининг иккинчи кунида Истанбулга борган.

У биринчи Султон Аҳмад жомъе масжидида бўлган ва у ерда шаҳардаги мусулмонлар лидерлари билан учрашган.

Хабар қилинишича, Папа Франциск Усмонийлар меъморчилигининг бетакрор намуналаридан бири бўлган Султон Аҳмад ёки Мовий масжиднинг гўзаллиги уни лол қилган.

Истанбул Бош муфтиси Раҳми Яран намоз ўқиётган пайти Макка томон ўгирилган Папа қўлини қовуштириб, сукут сақлаб турган.

Кейинроқ Папа черковдан масжид ва музейга айлантирилган Ая Софияга борган.

Ая София қарийб 1,000 йил насронийлар учун собор, Усмонийлар даврида эса, 5 асрлик вақт асносида масжид вазифасини ўтаган.

Бугунги кунда музейга айлантирилган.

Истанбул 1453 йил Усмонийлар ишғолига қадар Византия пойтахти Константинопол саналган.

Бугунги кунда Туркиянинг 80 миллионлик аҳолисининг 120, 000 нафарини насронийлар ташкил қилади.

Жума куни пойтахт Анқара сафарида бўлган Папа Франциск ақидапарастликка қарши кураш учун динлараро мулоқотларни бошлашга чақирганди.

(Видео изоҳсиз берилмоқда)

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02