Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Kобани: Вайронага айланган шаҳар

Қўшма Штатлар ҳарбийлигига кўра, халқаро коалиция қирувчи учоқлари Ироқ ва Сурияда жанг қилаётган "Исломий Давлат" гуруҳига тегишли ўнлаб нуқталарни нишонга олган.

Сурияда асосан Туркия билан чегарада жойлашган Кобани шаҳарчасидаги жангарилар ҳужумга тутилган.

У ерда курд аскарлари ва "Исломий Давлат" жангарилари ўртасидаги жанглар икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда.

Би-би-си мухбири Алан Жонстоннинг хабар қилишича, шаҳар ичкарисида қолаётган аҳоли борган сари ёмонлашаётган шароитлардан азият чекишмоқда.