Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Путин: 'Ҳозир таътилнинг фурсати эмас'

Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат вазирларининг Янги Йил байрами таътилларини бекор қилган. Мазкур қарор мамлакатдаги мавжуд иқтисодий вазият билан изоҳланган.

Телевидение орқали намойиш этилган ҳукумат мажлисида Путин жаноблари ҳозир январ ойида олинадиган одатдаги икки ҳафталик таътилнинг фурсати эмаслигини айтган.

Рубл қиймати ўзини ҳаминқадар ўнглаётгани айтилса-да, кўплаб россияликлар нарх-наволар ошиб бораётганидан хавотирда қолишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02