Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Навальнийга нисбатан ҳукм тезлаштирилди

Блогердан Россиянинг машҳур сиёсий мухолифатчисига айланган Алексей Навальний ва унинг укаси Олегга нисбатан чиқарилган ҳукм унинг тарафдорларини ғазаблантирди.

Москва маҳкамаси ҳукмининг январ ойи ўртасида эълон қилиниши кутилган, Навальний дастакловчилари Россия пойтахтида норозилик амалиётини режалаштираётган эдилар.

Кутилмаганда маҳкаманинг 30 декабр куни бўлиб ўтиши эълон қилинди.

Замоскворецкий туман маҳкамаси ака-укани фирибгарлик ва "пул ювиш" бандларида айбдор, деб топган.

Маҳкама Алексей Навальнийга уч йиллик шартли жазо, унинг укаси Олегга 3 йил олтий ой қамоқ жазоси тайинлади.

"Уни нега қамаяпсиз? Шу йўл билан мени жазоламоқчи бўлаяпсизми?", дея маҳкама ҳукмидан дарғазаб бўлган Алексей Навльний.

Би-би-си мухбири Том Олман видеолавҳаси.